Линклар

Темир йўл ҳалокати қурбонлари сони 18 нафарга етди


Белгияда юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида нобуд бўлганлар сони, сўнгги маълумотларга қараганда, 18 кишига етди.

Бир неча йўловчи, баъзи маълумотларга қараганда, ҳануз вайрон бўлган вагонларда қолмоқда.

Фожеа кеча эрталаб Брюссел шаҳридан жануби-шарқда, 15 километр масофадаги Халле шаҳри яқинида, поезд ҳайдовчиси қизил чироқни кўрмагани оқибатида юз берди.
XS
SM
MD
LG