Линклар

logo-print

Каражич гуманитар ташкилотларни айблади


Босниялик сербларнинг собиқ етакчиси Радован Каражичнинг иддао қилишича, босниялик мусулмонларга тинчлик сақловчи кучлар ва гуманитар ташкилотлар орқали қурол етказиб берилиши 1992-1995 йилларда Болқонда бўлиб ўтган урушнинг чўзилиб кетишига сабаб бўлган.

Бу ҳақда Каражич собиқ Югославия бўйича Ҳаага трибуналида ўтказилган дастлабки эшитувлар чоғида гапирди. Унинг айтишича, мусулмонларга қурол БМТ тақиқига риоя қилмаган тарзда амалга оширилган.

Радован Каражич одамийликка қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ҳамда геноцид амалга оширганликда айбланиб судланмоқда.

Босния уруши давомида 100 минг нафар атрофида одам ўлган, икки миллиондан зиёд киши қочқинга айланган эди.
XS
SM
MD
LG