Линклар

logo-print

Днестрбўйи "Искандар"га жой бермоқчи


Днестрбўйи республикаси ўз ҳудудида Россиянинг "Искандар" ракета комплексини жойлаштириши мумкин.

Бу ҳақда Молдавия ҳудудидаги ўзини Кишиневдан мустақил деб эълон қилган Днестрбўйи республикаси етакчиси Игор Смирнов Москвада ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.

Смирновга кўра, ярим миллион кишидан иборат республика аҳолисининг бешдан бир қисми қўлида Россия паспорти мавжуд, шунингдек, Днестрбўйидаги мулкнинг 65 фоизи Россияга қарашли.
XS
SM
MD
LG