Линклар

logo-print

Маҳмуд ал-Мабҳунинг қотиллари изланмоқда


Дубай полицияси Фаластиндаги Хамас гуруҳининг жорий йил январида ўлдирилган дала қўмондони Маҳмуд ал-Мабҳунинг қотиллари, деб гумон қилинаётган 11 кишини изламоқда.

Тергов маълумотларига қараганда, изланаётган 11 киши Дубайга Европадаги турли давлатлар паспортлари билан учоқларда кириб келган ва турли меҳмонхоналарга жойлашган.

Гумон қилинаётганлардан бири Маҳмуд ал-Мабҳу жойлашган меҳмонхонада, унинг номерига қўшни хонада тўхтаган ва бироз вақт ўтгач Маҳбу бўғиб ўлдирилган ҳолда топилган.

Шундан сўнг қотилликда гумон қилинган 11 киши Дубайни тарк этган. Баъзилари Европага, баъзилари Осиёга учган.

Хамас Маҳбунинг ўлимида Исроилни айбламоқда.
XS
SM
MD
LG