Линклар

logo-print

Туркия Ташқи ишлар вазири Теҳронга борди


Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли Теҳронда Эрон расмийлари билан учрашиб, мамлакат ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилади.

Эрон уранини қайта ишлаш учун хорижга юбориш масаласида расмий Теҳрон ва Ғарб давлатлари боши берк кўчага кириб қолган.

БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги Эронга ўз ихтиёридаги кам тўйинтирилган уранни хорижда қайта ишлашни таклиф қилган.

Ушбу таклифдан асосий мақсад Эроннинг ўз ядровий қуроли ишлаб чиқариш имконидан маҳрум қилишдир. Расмий Теҳрон ўз дастури ёрдамида ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринмаётганини таъкидлаб келмоқда.

Яқинда эса Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакатда бойитилган 20 фоиз уран ишлаб чиқарилганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG