Линклар

Озодликни тожикистонликлар онгини заҳарлашда айбламоқда


Тожикистон президенти маъмуриятининг мулозими Ансор Ниёзов мамлакат жамиятлар шўроси йиғилишида Озоди радиосининг (Озодлик радиосининг тожик шўъбаси – таҳр.) эшиттиришлари ва сайтда чоп қилинаётган мақолаларидан фойдаланиш мамлакат ва матбуот учун жиддий хатар эканини урғулади.

Давлат мулозимининг сўзларига кўра, мазкур радио эшиттиришлари ва мақолалари ғаразли мақсадни кўзлаб, аҳоли онгини заҳарламоқда.

Мамлакат ва матбуот хавфсизлигига хавф солиб турган яна бир оммавий ахборот воситаси, Ансор Ниёзов сўзларига кўра, бу Центразия.ру интернет сайтидир.

Давлат мулозими Озоди радиосининг 500 дан ортиқ ва Центразия сайтининг 200 дан зиёд мақолалари таҳлил қилингандан кейин ана шундай хулосага келинганини қайд этди.

Бироқ Тожикистон Журналистлар иттифоқи раиси Акбар Саттор фикрича, давлат мулозими хулосалари асоссиздир.

Эслатиб ўтиш жоизки, Тожикистон жамиятлар шўросининг раиси республика президенти Имомали Раҳмон бўлиб ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG