Линклар

logo-print

Россия Эронга қарши санкцияларни қўллаши мумкин


Россия президенти матбуот котиби Эрон Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорликни яхшилаши кераклигини айтди.

Наталья Тимакова¸ агар Теҳрон ўз зиммасига олган мажбуриятни бажармаса, Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этилишини эҳтимолдан соқит қилмади.

Тимаковага кўра, президент Медведев Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан душанба куни Москвада ўтказган сўзлашуви чоғида Эрон масаласида Россиянинг қарашини унга баён қилган.

Нетаняҳу Медведевни Эронга қарши санкцияларни кучайтириш таклифини қўллаб-қувватлашга чақирган.
XS
SM
MD
LG