Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:02

АҚШ Давлат котиби Яқин Шарқни огоҳлантирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Саудиядаги аёллар колледжида қилган чиқишида Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши Яқин Шарқда қуролланиш пойгасига туртки бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Талабалар олдида сўзлаган Клинтон Эрон ядровий қурол ишлаб чиқармаслик бўйича зиммасига олган мажбуриятни неча марта бузгани ҳақидаги рўйхатни тақдим қилди.

Уранни бойитиш учун Қум шаҳрида қурилган иншоот ҳам бу рўйхатга киритилган.

Клинтон халқаро ҳамжамиятнинг мақсади фақат Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқаришига йўл қўймаслик эмас¸ балки Яқин Шарқда ядровий қуролдан холи зона яратишдан иборат эканини айтди.
XS
SM
MD
LG