Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:27

Тожикистонда яна 4 киши ЎИҲга аъзоликда айбланди


Тожикистоннинг Сўғд вилоятида суд халқаро террор гуруҳига аъзоликда айбланган тўрт шахсни душанба куни 30 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ҳакам Насимжон Эҳсонов улар Ўзбекистон ҳукуматини ҳокимиятдан ағдариб исломий давлат қуришни мақсад қилган, фаолияти таъқиқланган Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзо эканини айтди.

Озодликнинг Тожикистондаги мухбирига кўра, айбланувчи Насибуллоҳ Забирзод ўсмир ёшида бўлгани учун 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

У қамоқ жазосини вояга етмаганлар колониясида ўтайди.
XS
SM
MD
LG