Линклар

Украина парламенти инагурация кунини белгилади


Виктор Янукович 25 феврал куни Украинанинг янги президенти сифатида қасамёд қилади.

Бу таклифни 450 ўринли Украина парламентининг 238 аъзоси қўллаб-қувватлади.

Президентлик сайловининг 7 феврал куни ўтказилган иккинчи босқичида Янукович сиёсий рақиби, иқтидордаги Бош вазир Юлия Тимошенкодан 3¸5 фоиз кўп овоз олиб ғалабага эришган эди.

Украина президенти лавозимини тарк этаётган Виктор Юшченко сайлов демократия талаблари даражасида ўтганидан ғурурланишини айтди.

- Мен бахтиёрман. Биз етук мамлакат сифатида, қонунни ҳурмат қиладиган мамлакат сифатида, ҳозирги вазиятда қонуний ва демократик президентлик сайлови ўтказа олган миллат эканимиздан ғурурланаман, деди Виктор Юшченко.
XS
SM
MD
LG