Линклар

logo-print

Генерал Картер: Толиблар қаршилиги заифлашди


- Афғонистон жанубида амалга оширилаётган ҳужумлар жангарилар қаршилигини "сезиларли даражада заифлаштирди", деб баёнот берди Афғонистондаги халқаро коалиция кучлари қўмондонларидан бири генерал Ник Картер.

Унинг айтишича, Ҳилманд вилоятидаги Маржоҳ шаҳрида амалга оширилган ҳужум пайтида жангарилар халқаро кучлар қўшинларига жиддий қаршилик кўрсатди.

17 феврал куни, шунингдек, Толибон ҳаракати етакчиларидан бири мулла Абдуллоҳ Ғани Биродар қўлга олингани тўғрисида хабар қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Покистон хавфсизлик хизматига кўра, Биродар бир неча кун муқаддам Покистон ва АҚШ махсус хизматлари ўтказган қўшма амалиёт чоғида Карачи шаҳрида қўлга олинган.

Бироқ толиблар Биродарнинг қўлга олингани тўғрисидаги хабарларни инкор этмоқда. Уларга кўра, Биродар ҳозир Афғонистонда ва Толибон ҳаракатларини мувофиқлаштириш билан банд.

Мулла Абдуллоҳ Биродар Толибон ҳаракати асосчиси мулла Умардан кейинги нуфузли шахсдир.
XS
SM
MD
LG