Линклар

Эрон "ўз жавобини беради"


- Эрон ўзига қарши жорий этиладиган янги санкцияларга яраша ўз жавобини беради, - деб баёнот берди президент Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Сешанба куни Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида чиқиш қилар экан, Маҳмуд Аҳмадийнажод: “Албатта, агар кимдир Эронга қарши санкциялар қўллашга борса, жавобимиз аввалгидай маслаҳатлар ёки тавсиялар кўринишида бўлмайди. Жавобимиз шундай бўладики, қўйган қадамларидан пушаймон бўладилар”, дея таҳдид қилди.

Эрон президенти сўзларига қараганда, Теҳрон ўз ядровий ёнилғисини чет элда бойитиш юзасидан халқаро ҳамжамият билан келишиш имкониятини ҳозирча назардан соқит қилмаяпти. Эрон, Аҳмадийнажодга кўра, ҳатто АҚШ билан ядровий ёнилғи айирбошлашга тайёр.

Ўтган ҳафтада Эрон раҳбарияти уранни бойитиш жараёнида муваффақиятга эришгани тўғрисида баёнот берганидан сўнг БМТ бу мамлакатга қарши санукцияларини кучайтириш кераклиги тўғрисидаги чақириқлар авжига чиқди.
XS
SM
MD
LG