Линклар

logo-print

Беларусда полякларни ҳимоя қилганлар қўлга олинди


Беларус милицияси республикадаги поляклар ҳуқуқлари ҳимоячилари билан ҳамжиҳатлик акцияси иштирокчиларини ҳибсга олди.

Хабарларга қараганда, намойиш иштирокчиларидан 20 киши қўлга олинган. Аввалроқ ҳам бир неча мухолифатчи қўлга олинган эди.

Душанба куни Полша ҳукумати беларуслик поляклар жамоат ташкилотининг 40 нафар атрофидаги фаолларини қўлга олгани учун Беларусни қоралаган эди.

Беларуслик поляклар расмий Минск томонидан камситилаётганидан норозилик билдирган эдилар.

Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски Беларусни "нотўғри йўлдан" қайтишга ҳамда Европа Иттифоқини расмий Минскка босим ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG