Линклар

Ҳалокат қурбонлари изланмоқда


Белгияда, темир йўл ҳалокати юз берган жойда ҳануз бедарак йўқолган, деб ҳисобланаётган йўловчиларни излаш давом этмоқда.

Қутқарувчилар поездлар тўқнашувидан бузилиб кетган вагонлар орасидан жасадлар парчаларини топмоқда.

Бу ҳақда журналистларга Белгия Темир йўллари вакили Фанни Карпентер маълум қилди. Унинг айтишича, ҳалокат қурбонлари сони 18 нафардан кўп бўлиши мумкин.

Душанба куни эрталаб Брюссел яқинидаги Халле шаҳрида икки поезд тўқнашиб кетди. Ўнлаб одам тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG