Линклар

Грузиялик спортчи жасади ватанига қайтарилди


Қишки Олимпия ўйинлари ўтаётган Канаданинг Ванкувер шаҳрида фожиали ҳалок бўлган грузиялик спортчи Нодар Кумариташвилининг жасади ватанига қайтарилди.

21 яшар Кумариташвили Олимпиада очилишига саноқли соатлар қолган пайтда, чанада учиш машғулотлари чоғида ҳалок бўлди. Ёш спортчи шанба куни ўзи туғилиб ўсган Бакуриани шаҳрида дафн қилинади.

Нодар Кумариташвили жасади ортирилган учқични кутиб олиш учун Тбилиси аэропортида мингдан зиёд шахс, жумладан, таниқли спортчилар ва Грузия черкови вакиллари тўпландилар.
XS
SM
MD
LG