Линклар

logo-print

Тожикистонда ўзбекистонлик диндорлар қамалди


Тожикистоннинг Душанбе шаҳар суди 12 кишини “Ҳизбут-Таҳрир” партиясига мансубликда айблаб, 3 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этди.

Душанбе шаҳар суди судяси Мирзоали Каримовнинг айтишича, қамалганларнинг иккитаси Ўзбекистон фуқароси. Аввал Сурхондарё вилоятида истиқомат қилган Аҳмадулло Менглиев 13 йилга, Абдуманнон Юнусов эса 10 йилга озодликдан маҳрум этилдилар.

Тергов материалларида айтилишича, Менглиев ва Юнусовлар “Ҳизбут-Таҳрир” партиясига аъзо бўлганлиги учун Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан таъқибга учраган. Шу боис улар Ўзбекистондан Тожикистонга қочиб ўтишган, бироқ улар 2009 йил кузида улар қўлга олинган эди.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йил январ ва феврал ойларида Тожикистонда 30 киши “Ҳизбут-Таҳрир” партиясига мансубликда айбланиб, турли муддатларга қамалганлар.
XS
SM
MD
LG