Линклар

logo-print

Покистон Биродарнинг қўлга олинганини тасдиқлади


Покистон ҳарбийлари Tолибон ҳаракати етакчиларидан бири Мулла Абдуллоҳ Ғани Биродар қўлга олингани тўғрисида хабарни тасдиқладилар.

Бу ҳақда баёнот тарқатган Покистон армияси матбуот вакили генерал Атҳар Аббос хавфсизлик сабабларини рўкач қилиб, Мулла Биродарнинг ҳибсга олинишига оид қўшимча маълумотни ошкор қилмади.

АҚШ матбуоти ўз исмини ошкор қилишни истамаган разведка ходимларига таяниб Мулла Биродарнинг жорий ой бошида Карачи шаҳри яқинида қўлга олингани ҳамда АҚШ ва Покистон разведка хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилинаётгани хусусида хабар тарқатди. Бироқ толиблар ушбу хабарни инкор қилиб келмоқдалар.

Мулла Абдуллоҳ Биродар Толибон ҳаракати асосчиси Мулла Умардан кейинги нуфузли шахсдир.
XS
SM
MD
LG