Линклар

logo-print

Ўзбекистон Париж хартиясига қўшилди


Ўзбекистон саратонга қарши кураш Париж хартиясини имзолади.

Регнум сайтининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, саратонга қарши кураш мавзуига бағишлаб 1-5 феврал кунлари Парижда ўтказилган XXI-халқаро анжуман чоғида Ўзбекистон саратонга қарши кураш Париж хартиясига қўшилган.

Ушбу хартияни Ўзбекистон номидан мамлакатнинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева имзолаган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Лола Каримова-Тиллаеванинг “ҳеч бир давлат ёлғиз саратонга қарши самарали кураша олмайди, Париж хартияси эса саратон касаллиги олдини олиш ва уни даволаш борасида умумий ҳаракат таклиф қилади”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.
XS
SM
MD
LG