Линклар

logo-print

Марк Вайл қотилларига ҳукм ўқилди


Тошкентдаги “Илҳом” театри асосчиси ва раҳбари Марк Вайлни ўлдирганликда айбланган шахслар устидан ҳукм чиқарилди.

Тошкент шаҳар Миробод туман суди Марк Вайл қотилларидан бири Ёқуб Ғофуровга 19 йил, Алишер Сатторов ва Қаҳрамон Пўлатовга 17 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Айни пайтда айбланувчилар адвокатига кўра, Сатторов ва Пўлатовга 2009 йилнинг 18 августида эълон қилинган амнистия қўлланилган ва улар камида 13 йилни темир панжара ортида ўтказиши мумкин. Ғофуровга эса амнистия қўлланилмаган.

Ҳар учала шахс Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-моддаси “қасддан одам ўлдириш” бўйича айбдор деб топилган.

Таниқли театр арбоби Марк Вайл 2007 йилнинг 6 сентябр куни Тошкентдаги ўз уйи олдида номаълум шахслар томонидан пичоқлаб кетилган эди.

Қотилликнинг ташкилотчиси, деб айтилаётган шахс Умид Исҳоқов эса жазодан қутилиб қолди. Сўнги маълумотларга кўра, ҳозирда у АҚШда яширинмоқда.
XS
SM
MD
LG