Линклар

logo-print

Олий суд Тимошенко шикоятини кўриб чиқмоқда


Украина Олий суди мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг Виктор Януковични иккинчи давра президент сайлови ғолиби деб топиш тўғрисидаги қарори ижросини вақтинчалик тўхтатди.

Бунга президентликка номзод иқтидордаги Бош вазир Юлия Тимошенконинг сайлов расмий натижаларига қарши топширган шикоят аризаси сабаб бўлди.

Тимошенко 7 феврал кунги иккинчи давра сайловида сохтагарчиликларга йўл қўйилганини таъкидламоқда.

Украина Олий судининг Тимошенко шикоят аризасини икки кун ичида кўриб чиқиши кутилмоқда.

Украина Олий Радаси эса Виктор Януковични янги президент сифатида қасамёдга келтириш маросимини 25 февралга белгилади.
XS
SM
MD
LG