Линклар

logo-print

Абхазияга Россия базаси жойлаштирилади


Россия ва Грузиянинг айирмачи Абхазия ўлкаси ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик, жумладан, Абхазия ҳудудида Россия ҳарбий базасини очишга оид шартнома имзоланди.

Бугун Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев ва Абхазия етакчиси Сергей Багапш ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Мудофаа вазирлари мазкур шартномага имзо чекдилар.

Абхазия Мудофаа вазири Гарри Купалбанинг Ройтерс ахборот агентлигига айтишича, Россия базасида камида 3000 ҳарбий хизматчи жойлаштирилади.

Грузия база очиш тўғрисидаги режаларни ғайриқонуний, деб атади.

2008 йилнинг августида Россия билан Грузия ўртасида бўлиб ўтган бир ҳафталик урушдан сўнг Россия Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олган эди.

Айни пайтда Дмитрий Медведев Россиянинг Грузия билан алоқаларни яхшилашига ишонишини таъкидлади.

- Биз, ишончим комил, эртами-кеч Грузия билан нормал ва тўлақонли алоқаларга қайтамиз. Бундан бошқаси бўлиши ҳам мумкин эмас. Бироқ Грузиянинг амалдаги президенти билан мен шахсан ҳеч қандай алоқаларни йўлга қўймайман. У Россия федерацияси учун исталмаган шахсдир, деди Дмитрий Медведев.
XS
SM
MD
LG