Линклар

Ироқдан Туркияга поезд келди


Туркия билан Ироқ ўртасида 7 йил муқаддам тўхтаб қолган темир йўл транспорти қатнови қайта тикланди.

Ироқ шимолидаги Мосул ва Туркиядаги Ғазантеп шаҳарлари ўртасидаги 500 километрли масофани поезд 18 соатда босиб ўтди.

Икки давлатни боғловчи темир йўл Сурия ҳудуди орқали ўтади. Хабар қилинишича, Мосул – Ғазантеп йўналиши бўйича поезд ҳафтада бир қатнайди.

Туркия билан Ироқ ўртасида темир йўл транспорти қатнови қайта тикланишига ўтган йили Анқара билан Бағдод ўртасида имзоланган иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги шартнома асос бўлди.
XS
SM
MD
LG