Линклар

Обама: Бўҳронга қарши чоралар самара берди


- АҚШ Конгресси қабул қилган қонунга биноан инқирозга қарши чора тариқасида 787 миллиард долларнинг ажратилгани туфайли икки миллион иш жойи сақлаб қолинди ва яратилди, деди президент Обама чоршанба куни Оқ Уйда қилган чиқиши давомида.

АҚШ президенти 2010 йилда яна бир ярим миллион америкалик иш билан таъминланишига умид билдирди.

Президент Обаманинг айтишича, у таклиф қилган инқирозга қарши чоралар мамлакатни иқтисодий бўҳроннинг энг ёмон оқибатларидан сақлаб қолди.

- Бошлаган ишимиз ҳали якунига етгани йўқ, бироқ иқтисодиётимизни инқирознинг энг ёмон оқибатларидан сақлаб қолодик. Секин-аста янги заводлар, тадқиқот муассасалари, кичик корхоналарда америкаликлар ўзларининг муносиб келажагини қурмоқда. Биз уларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Фарзандларимизга аввалгидан кўра кучлироқ иқтисодиёт қолдирамиз, деди АҚШ президенти.

Бироқ Обама маъмурияти амалга оширган чораларни танқид қилувчилар ҳам кўп. Уларнинг фикрича, агар парламентда демократлар кўпчиликни ташкил қилмаганида, президент таклиф қилган чоралар қувватланмаган бўларди.
XS
SM
MD
LG