Линклар

logo-print

Сербия Косовонинг мақомини ўзгартирмоқчи


Сербия Косовонинг мақоми тўғрисида янги халқаро сўзлашувлар ўтказилишига эришмоқчи.

Бу ҳақда Сербия ташқи ишлар вазири Вук Йеремич Белградда чиқадиган "Данас" газетасига берган интервьюси чоғида баёнот берди.

Йеремичга кўра, Сербия БМТнинг Халқаро суди Косово мустақиллигини ғайриқонуний, деб тан олишига умид қилмоқда. Халқаро суднинг бу масаладаги қарори баҳорда қабул қилиниши кутилмоқда.

Косовонинг мустақиллигини шу кунгача 65 давлат, шу жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқига аъзо 20 дан зиёд давлат тан олган.
XS
SM
MD
LG