Линклар

logo-print

Ҳолбрук Исломободда музокаралар ўтказди


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Исломободда Покистон ҳукумати етакчилари билан музокаралар ўтказди.

Ушбу музокаралардан икки куни аввал Покистонда толибон етакчиларидан бири Мулла Биродарнинг қўлга олингани хабар қилинган эди.

Хабарларга кўра, Ричард Ҳолбрук Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний билан учрашиб, терроризмга қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Чоршанба куни Кобулда чиқиш қилган Ҳолбрук Мулла Биродарнинг қўлга олинишини олқишлади.

Айтилишича, Толибон етакчиси Карачи шаҳри яқинида АҚШ ва Покистон хавфсизлик кучларининг биргаликда олиб борган амалиёт чоғида қўлга олинган.

Мулла Биродарнинг ушланиши НАТО бошчилигидаги халқаро кучларнинг Афғонистонда толибларга қарши олиб бораётган кенг кўламли ҳарбий амалиётлари билан бир пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG