Линклар

Покистонда бозор портлатилди


Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда маҳаллий бозорда содир этилган портлашда камида 10 киши нобуд бўлди.

Расмийларга кўра, Ўрақзой минтақасида рўй берган портлашда ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган.

Бозордаги портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Покистоннинг Афғонистонга яқин чегара ҳудудларида Толибон ва Ал-Қоида жанггариларининг бошпана топгани тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG