Линклар

Ҳолбрук Марказий Осиёга сафар қилади


АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук яқин келажакда Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистонга сафар қилади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Марк Тонерга кўра, айни пайтда Ҳолбрук хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Афғонистон ва Покистонга сафар қилган. Покистон сафарини ниҳоясига етказгач АҚШ расмийси Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга боришни режалаган.

Марк Тонер Ҳолбрукнинг Марказий Осиёга сафари қайси кунлари амалга оширилиши мумкинлигини ошкор қилмади.

Айтилишича, Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафардан сўнг Ҳолбрук Грузия ва Германияга йўл олади.
XS
SM
MD
LG