Линклар

Анбарда портлаш рўй берди


Ироқнинг Анбар вилояти марказида ҳукумат бинолари ёнида содир этилган портлашда камида 11 киши нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, худкуш шахс ўз машинасини Рамади шаҳрида вилоят ҳокимлиги ҳамда полиция ва суд биноси олдида портлатиб юборган.

2007 йиллар давомида Ироқнинг Анбар вилояти сунний жанггариларнинг бош қароргоҳи ҳисобланган. АҚШ кучлари маҳаллий етакчилар ёрдамида жанггариларни вилоятдан қувиб чиқарган. Бироқ сўнги пайтда ушбу вилоятда содир этилаётган зўравонликлар кўлами бир оз ортди.

Айни пайтда Ироқда 7 март куни ўтказиладиган парламент сайловларига тараддуд кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG