Линклар

ЕИ - Беларус муносабатлари яна таранглашди


Кейинги кунларда Беларусдаги поляк фаоллари устидан суд жараëнлари бў

Кейинги кунларда Беларусдаги поляк фаоллари устидан суд жараëнлари бў

Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг 22 февралга белгиланган йиғилишида Беларус масаласи фавқулодда муҳокама қилинади. Бунга эса Минск ҳукуматининг мамлакатда озчиликни ташкил этган поляк фаолларини таъқиб қилаётгани сабаб бўлди.

Беларус ҳукумати ва сиёсий фаол бўлган этник поляклар ўртасидаги можаро янгилик эмас.

Бироқ авторитар Беларус режими ва мустақил поляк фаоллари ўртасида келиб чиққан ҳозирги қарама-қаршилик Европа иттифоқи ва Минск ўртасида эндигина бошланган мулоқот жараëнига путур етказиши мумкин.

Бу можаро Минск шаҳрида поляк фаоллари ҳибсга олингани ва таниқли поляк гуруҳлари ўз идорасидан ҳайдаб чиқарилганидан кейин бошланди. Ўтган ҳафта бу воқеаларга Варшава ҳукумати аралашганидан кейин уюштирилган норозилик намойишларида “Беларусдаги поляклар иттифоқи” ташкилотининг 30дан ортиқ фаоли¸ жумладан ташкилот раҳбари Анжелика Борис ҳам қўлга олинди.

16 феврал куни кечқурун Европа иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича юқори лавозимли расмийси Кэтрин Эштон Беларусдаги воқеалар борасида “жиддий хавотир” билдирди.

ЕИ ташқи ишлар идораси матбуот котиби 17 феврал куни Брюсселда журналистларга буларни айтди:

- ”Беларусдаги поляклар иттифоқи” билан боғлиқ воқеаларни бир неча кундан бери кузатиб келаяпмиз. Кеча кечқурун олий вакил баёнот эълон қилиб вазият ҳақида “жиддий хавотир ва ташвиш” билдирди, деди Лутз Гуеллнер.

Унга кўра, Эштон бу масалани Беларус ҳукумати билан бевосита муҳокама қилиш йўлларини изламоқда. Шу кунларда Европа иттифоқи ва Беларус расмийлари ўртасида телефон орқали сўзлашув бўлиши мумкин.

Беларус ҳукумати ва мамлакатда озчиликни ташкил этган 400 мингга яқин поляклар ўртасидаги муносабат доим таранг бўлиб келган. 2005 йилда Беларус президенти Александр Лукашенко мустақил поляк фаолларини ўз режимини беқарорлаштириши мумкин омил дея атаган.

Минск ҳукумати поляк тили, маданияти ва анъаналарини тарғиб қилиб келган Анжелика Борис етакчилигидаги “Беларусдаги поляклар иттифоқи” ташкилотини рўйхатга олмаган. Унинг ўрнига Минкс ҳукумати тарафдори бўлган поляк ташкилотини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Беларусдаги сўнгги воқеалар Полша ҳукуматини жиддий ташвишга солмоқда. Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский 12 феврал куни беларуслик ҳамкасби Сергей Мартинов билан Варшавада ўтказилган музокаралардан кейин Полша Беларусда этник полякларнинг таъқиб қилиниши учун масъул бўлган Минск расмийларига қарши виза чеклови жорий этиш билан таҳдид қилди. Аммо ҳозиргача ҳеч кимга виза чеклови эълон қилинмади. Кузатувчилар¸ афтидан Варшава Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қандай қарор қабул қилинишини кутмоқда¸ деган фикрда.

Брюсселдаги Европа сиёсий тадқиқотлар маркази таҳлилчиси Пётр Качинский Озодлик билан суҳбатда Беларус мустақил поляк фаолларини таъқиб қилиш сиёсатидан воз кечиши учун Варшава саҳна ортида иш олиб бораётганини айтди.

- Мен хабарлар оқимидан бир томонлама эмас, икки томонлама йўлни кўряпман. Бир томондан Полша ҳукумати агар бу жараён давом этса, нима бўлишини айтмоқда. Айни пайтда улар президент Александр Лукашенкони хатоликларга барҳам бериб ўз сиёсатини ўзгартиришга чақирмоқда. Агар бу амалга ошса, Европа иттифоқи ва Беларус муносабатларига ижобий таъсир этиши мумкин, дейди ғарблик таҳлилчи.

Кузатувчилар¸ агар Минск мустақил этник полякларга босимни кучайтиришда давом этса, Халқаро валюта жамғармаси инқирозни бошдан кечираётган Беларусга кредит беришни тўхтатиши мумкин¸ деган фикрда. Ўтган йил Халқаро валюта жамғармаси Беларусга 2,2 миллиард доллар миқдорида кредит ажратган.
XS
SM
MD
LG