Линклар

Эштон Босниянинг ЕИга қўшилишига ёрдам бермоқчи


Европа иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Кэтрин Эштон Боснияга қилган сафари чоғида ушбу давлатнинг ЕИга аъзо бўлиш борасида қилаётган уринишларига ёрдам беришга ваъда қилди.

Кэтрин Эштон Босниянинг турли жамоалар истиқомат қилувчи ягона давлат экани ҳамда Босния-Герцеговина якдиллигини сақлаб қолиш лозимлигини таъкидлади. ЕИ мутасадисси, шунингдек, Босния келажаги ЕИ билан биргадир, дея баёнот берди.

ЕИнинг Ташқи алоқалар бўйича комиссари этиб тайинлангандан буён бу Кэтрин Эштоннинг янги лавозимда хорижга қилган илк сафаридир. ЕИ расмийси Сербия ва Косовога боришни ҳам режалаган.
XS
SM
MD
LG