Линклар

Эркин микрофон - Тожикистонлик ўзбеклар Роғунни ëқламоқда

  • Ҳурмат Бобожон

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Бизга сим қоқаëтган тожикистонликлар¸ бир овоздан¸ Тошкентнинг Роғун ГЭСи қурилишига нисбатан эътирозларини қораламоқда.

Ҳурматли президентимизга бир раҳматнома бўлса....

Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан Ўзбекистон ва Тожикистон орасидаги муносабатлар кескинлашиб бораëтган айни пайтда Тожикистонда яшаётган ўзбекларнинг Озодликка сим қоқиши фаоллашиб қолди. Аксар тожикистонлик ўзбеклар Тошкент ҳукуматининг Роғун қурилишига қаршилик қилмаслиги кераклиги ҳақда гапирмоқда. Шундайлардан бири Душанбе шаҳрида истиқомат қилаётган 70 яшар Акмалжон Ҳусаиновдир.

- Биз Душанбедан. Сизларнинг мухлисларингиздан биттасиман. Ҳозир Роғун масаласида мулоқот бўлаяпти. Шунга мен ҳам ўзимнинг бир-икки оғиз гапимни гапирмоқчи эдим. Ўзим 70 ëшдаман. Озодлик радиосини анчадан бери эшитаман. 1947-1948 йилларда келиб шу ерларда ўрнашиб қолган одаммиз. Ҳозир мулоқотларда баъзи бир масалалар тўғрисида гап кетаяпти.

Менинг фикрим шундан иборатки¸ биродарлар ҳозирги вақтда¸ ҳар ким ўзига ўзи хўжайин бўлгандан бери¸ мана бизнинг Тожикистон мамлакати тоғли районга ўрнатилган. 75 фоизи тоғдан иборат. Худонинг бизга берган битта раҳмати сувимиз бор экан. Ҳозир қурилаëтган Роғун ГЭСига бошқа мамлакатда бўлган биродарларимиз томонидан ҳар хил гаплар айтилаяпти. Ҳар ким ўз кўрпасига қараб оëқ узатади. Биз ҳам бор неъматга шукрона қилиб шундан озгина фойдаланайлик деган мақсадда ҳурматли президентлар шуни ўйлаб топган экан. Ташқи давлатларда пайдо бўлаëтган гапларга одамнинг анча ғаши келгандай бўлиб турибдида. Энди ўша биродарлар “Яхши қилаяпсизлар. Шуни қилсангизлар¸ албатта шу ерда яшаëтган халқларга анча енгиллик бўлади” дейишнинг ўрнига “Қурмагани яхши эди¸ у эди” деган гаплар гапирилаяпти. Шу қилаëтган ишимизга салбий эмас¸ ижобий баҳо беришсаю¸ қилаëтган ишимизни яхшилар қаторига қўшса. Унинг проекти совет даврида қурилган экан. Совет давридаги инженерлар ва мутахассислар уни албатта ўйлаб чиқишган. Энди шунга ëрдам тариқасида яхши гапларни гапириб турсак аҳм¸ ҳозир ҳурматли президентимиз бошлиқ халқ бунга бош қўшиб қураяпти. Шунга раҳматнома бўлса деган гапимиз бор.

Озодлик: Бу ерда Ўзбекистон томонини хавотирга солаëтган масала шундаки¸ агар Роғун ГЭСи қуриладиган бўлса¸ Амударëдан сув камроқ оқа бошлаши ва минтақага экологик таъсир кўрсатиши мумкин.

- Тўғри¸ албатта бундай бўлади. Битта гап борки¸ сув оқмаса¸ турбина айланмайди. Сув қишин-ëзин бир хил меъëрда оқади. Иложи йўқ. Чунки трубаларни айлантириш керак. Агар айлантирмаса¸ у ГЭСнинг кераги йўқ. Сувни фақат булар Тожикистонда баҳор ойларида ëғадиган кўп ëмғирдан заҳира қилиб қолишлари мумкин. Бу менинг ўзимнинг фикримда энди. Буни мутахассислар яхши биладию. Ëғингарчилик бу ерда бошқа мамлакатларга нисбатан кўпроқ бўлади. Тоғли район бўлганлиги учун ҳаммаси жам бўлиб оқади. Дарëдаги сув кўпайиши ҳисобига булар заҳира қилиб қолиши мумкин. Ëзда бўладиган оқиши давом этади. Чунки трубинани айлантириш учун сув керак. Менимча¸ Ўзбекистонга бунинг фойдаси бор. Ҳеч қанақа зиëни тегмаса керак.

Озодлик: Ўзбекистон томони бу лойиҳа мустақил экспертлар томонидан ўрганиб чиқилганидан сўнг уларнинг хулосаси бўйича амалга оширилиши керак¸ деган таклифни илгари сураяпти.

- Ўша лойиҳа бўйича қилинаяпти. Фақат бу ерда тўғон сал кўтарилган. Шунинг учун жанжал бўлаëтган бўлса керка. Ундан кўра бошлиқлар¸ мутахассислар ўтириб маслаҳат қилиб иш қилса бўлади. Қуруқ аравани тортгандай у ëққа¸ бу ëққа гапириб фойдаси йўқ. Сиëсатдонлар кўп гапиришади. Ундан кўра яхши маслаҳат беришса бўлмасмикан деган фикрдаманда¸ дейди Душанбе шаҳрида истиқомат қилаётган 70 яшар Акмалжон Ҳусаинов.

Тожикистон ўтган беш-олти йил ичида деярли ҳар қиш йирик энергетик инқироз билан юзма юз келади. Айрим минтақаларда қиш ойлари электр энергияси таъминотида узилиш бўлади. Қиш қаҳратонида газ ва электр энергияси учун Ўзбекистонга том маънода қарам ҳолатида қолиб келаётган Тожикистон сўнгги бир неча йил ичида жон-жаҳди билан энергия мустақиллигига эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистон эса ушбу ГЭСнинг қурилиши Марказий Осиёда сув тақчиллигини юзага келтириши мумкинлигини даъво қилади.

Хўжанддан эканини айтган яна бир тожикистонлик ҳам Роғун ГЭСи қурилишини ёқлаб Озодликка фикр билдирди.

- Бизда икки-уч йилдан бери айни қиш вақтида ойлаб свет бўлмади. Газни бу ëққа қўйиб қўяверинг. Эскиларнинг “Узоқдаги қуйруқдан яқиндаги ўпка” деган гапи бор. Қўни-қўшни билан яхши бўлгин¸ деган мақол бор. Нимага шуни шулар билишмайди? Олим кишиларку. Менга ўхшаган оддий одам эмаску подшо бўлган одамлар.

Озодлик: Ўзбекистон қарши бўлаяптида.

- Шунга ҳайронмиз. Ўзику бермайди¸ ўзимиз қилайлик десак қаршилик қилади. Бу кечаги иш эмаску. Бу СССР даврида бошланган эканку. Бизга ҳам ëруғлик керакда. Одамлар Қуръон ўқиб дуо қилганда “Гўрлари нурли бўлсин” дейдику. Биз тирик одамлармизку. Бизга ҳам ëруғлик керакку. Наҳотки шуни тушунмайди улар?

Озодлик: Нима деб ўйлайсиз Ўзбекистон нимага қарши чиқаяпти?

- Билмасам. Сув кам қоларканми¸ экология бузиларканми. Мана Ўзбекистон янги ерларни ўзлаштириб Оролнинг сувини камайтиришди. Шунга қўшни республикалар қаршилик кўрсатгани йўқку. Қўйсин энди биз ҳам қаддимизни кўтарайлик кичкина давлат бўлсак ҳам. Кичкинанинг орзуси йўқми? Фақат каттанинг орзуси борми¸ дейди хўжандлик суҳбатдошимиз.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
Озодликни қандай эшитяпсиз, тўлқин ва эшиттиришлар сифати ҳақида ҳам бизга маълумот йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG