Линклар

Тоғли Қорабоғда Озарбайжоннинг уч аскари нобуд бўлди


Бу ҳақда хабар қилган Озарбайжон мудофаа вазири Элдор Собирўғли бўлиб ўтган отишма учун масъулият армани ҳарбийлар зиммасида эканини айтди.

Собирўғли, шунингдек, арманлар ҳам талафот берганини айтиб ўтди.

Бироқ Тоғли Қорабоғдаги арман расмийларига кўра, улар бўлиб ўтган отишма оқибатида талафот бермаган.

Аҳолисининг катта қисмини арманлар ташкил қилган Тоғли Қорабоғ 1990 йиллар бошларида Озарбайжондан ажралиб чиққан эди.

Халқаро воситачилар - АҚШ, Франция, Россия 15 йилдан буён Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал қилишга, бу ҳудудда мустаҳкам тинчлик ўрнатилишига эришига уриниб келмоқда.
XS
SM
MD
LG