Линклар

Россияда 17 генерал ишдан олинди


Россия президенти Дмитрий Медведев мамлакат ички ишлар вазирлигининг бир қатор юқори лавозимли амалдорларини ишдан бўшатди.

Ички ишлар вазирининг истеъфога чиқарилган ўринбосарлари Николай Овчинников ва Аркадий Еделевлардир. Уларнинг ўрнини шу пайтгача президент маъмуриятида ишлаб келган Сергей Герасимов ва Сергей Булавинлар тайинланди.

Медведев, шунингдек, областлардаги юқори лавозимли амалдорлардан 16 нафарини ҳам ишдан бўшатди. Ишдан бўшатилганларнинг 17 нафари генерал, бири полковникдир.

Амалдорларни ишдан олиш арафасида Россия президенти ички ишлар вазирлигида ислоҳотлар ўтказиш назарда тутилган бир қатор қонунлар лойиҳаларини Давлат Думасига тақдим этди.

Президент Медведев Россия ички ишлар тизимининг Федерал вазирликка бўйинсунувчи бўлинмалари ходимлари сонини икки бараварга - 20 минг кишидан 10 минг кишигача қисқартиришни таклиф қилди.

Президент таклиф қилаётган қонунлар қабул қилингач, 2012 йилгача милиция зобитлари сони 5 дан 1 га қисқаради.
XS
SM
MD
LG