Линклар

Техасда самолёт кўпқаватли бинога бориб урилди


АҚШнинг Техас штати, Остин шаҳридаги етти қаватли бинога енгил самолёт бориб урилиши оқибатида икки киши тан жароҳати олди, бир киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Самолёт учувчиси ҳалок бўлди.

Самолёт урилганидан сўнг бинода ёнғин чиқди. Маълумотларга қараганда, самолёт урилган бино яқинида АҚШ Федерал тергов бюроси идораси жойлашган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеани ҳозирча террористик ҳуруж сифатида баҳоламаяпти.

Самолёт бориб урилган 7 қаватли бинода маҳаллий солиқ идораси жойлашган. Пайшанбага ўтар кечаси эса, самолётни бошқарган шахснинг уйи ёниб кетган. Баъзи хабарларга қараганда учувчи сўнгги парвози олдидан хат қолдирган. Унда ўз жонига қасд қилишга қарор қилгани тўғрисида ёзган.
XS
SM
MD
LG