Линклар

Обама Далай Лама билан учрашди


Тибетликлар диний раҳнамоси Далай Лама АҚШ президенти Барак Обама билан учрашувидан қониқиш ҳосил қилганини эътироф этди.

- Биз президент Обама билан дунё хавфсизроқ бўлиши учун одамийлик қадриятларини тарғиб қилиш ҳақида гаплашдик. Ман, шунингдек, аёллар ўз табиатига кўра раҳмдилроқ экани, бошқаларнинг дардини улар нозикроқ ҳис қилиши ҳақида гапирдим. Шунинг учун ҳам хотин-қизлар кўпроқ раҳбарлик лавозимларини эгаллашлари керак, деди Далай Лама.

Тибетликлар етакчиси АҚШ Давлат котиби билан ҳам учрашади.

Хитой қувғинда яшаётган Далай Лама билан АҚШ раҳбарияти учрашаётганидан норозилик билдирди. Расмий Пекин фикрича, Далай Лама Тибетни Хитойдан ажратиб олишга уринмоқда.

Кейинги пайтларда АҚШ ва Хитой муносабатлари мурккаблашиб кетди. Пекин Вашингтоннинг Тайванга қурол-аслаҳа сотиш ниятидан норозилик билдирди. АҚШ ўз навбатида Хитойда интернетдан фойдаланувчилар ҳуқуқлари топталаётганидан норозилик билдирган эди.
XS
SM
MD
LG