Линклар

Багапш грузинларни Абхазияга киритмоқчи эмас


Ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилган Абхазия етакчиси Сергей Багапш грузин – абхаз қуролли тўқнашуви давомида Абхазияни ташлаб чиқиб кетган қарийб 200 минг грузинга ўз уйларига қайтиб келишларига рухсат бермаслигини билдирди.

Унинг фикрича, грузинларнинг қайтиши Абхазиядаги барқарорликка путур етказиши мумкин.

Бу фикрларини Багапш Озодлик радиоси рус хизматига берган интевьюси чоғида билдирди.

1992-93 йилларда бўлиб ўтган уруш давомида Абхазияни 250 минг нафар атрофида грузин тарк этишга мажбур бўлиб, қочқинга айланган, уларнинг тақрибан 50 минг нафари ўз уйларига қайтган эди.

Урушгача грузинлар Абхазиядаги йирик этник гуруҳ эди.

Россия билан Грузия ўртасида 2008 йилнинг августида бўлиб ўтган бир ҳафталик урушдан сўнг Москва Абхазияни мустақил давлат сифатида тан олди.
XS
SM
MD
LG