Линклар

Афғонистонда ҳаво зарбасидан 7 полициячи нобуд бўлди


Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида НАТО кучларининг ҳаво зарбасидан 7 полициячи нобуд бўлди, яна иккиси тан жароҳати олди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар ва тиббиёт ходимлари хабар қилди.

НАТО қўмондонлиги остидаги халқаро кучлар хабарни тасдиқлар экан, зарба адашиш натижасида берилган бўлиши мумкинлигини, фожеа сабаблари юзасидан тергов ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, полиция ходимларига толиблар ҳужум қилган, шундан сўнг полициячилар коалиция кучларидан ёрдам сўраган.

Айни пайтда Афғонистон жанубида толибларга қарши олиб борилаётган амалиётлар чоғида НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг 4 аскари нобуд бўлди.

Хабарларга қараганда, уларнинг 3 нафари минага учраган, биттасига толиблар ўқи теккан.
XS
SM
MD
LG