Линклар

Хитой АҚШга норозилик билдирди


Хитой ҳукумати Пекиндаги АҚШ элчиси Жон Ҳантсманни Ташқи ишлар вазирлигига чақиртириб АҚШ президенти Барак Обаманинг Тибет диний раҳнамоси Далай Ламани Оқ Уйда қабул қилганига норозилик билдирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёноти пайшанба куни давлат телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилди.

Баёнотда АҚШдаги учрашувнинг “Тибет Хитойнинг бир қисми экани” ҳақида Вашингтон қайта-қайта айтган гапларга зид экани билдирилган.

Хитой ҳукумати Далай Ламани Тибетда тартибсизликлар келтириб чиқарганлик ва ўлкани Хитойдан ажратишга уринганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG