Линклар

Украина суди сайлов натижасини кўриб чиқмоқда


Украина Олий маъмурий суди президентлик сайлови натижаси юзасидан Бош вазир Юлия Тимошенко ёзган шикоят аризасини кўриб чиқмоқда.

- Мен бу ерга президентлик сайловини ҳимоя қилиш учун келганим йўқ. Мен бугун судга Украинани ҳимоя қилиш учун келдим. Мен ўз мамлакатим келажаги, халқим келажаги 2010 йилги президент сайловининг иккинчи босқичида кузатилган сохтакорлик ва ёлғонларга қурилишини хоҳламайман, дея баёнот берди Юлия Тимошенко.

Украина Марказий сайлов комиссияси 7 феврал куни ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи босқичида Виктор Янукович сиёсий рақиби Юлия Тимошенкодан 3¸5 фоиз кўп овоз олиб ғалаба қозонганини эълон қилган.

Тимошенко эса сайлов натижалари сохталаштирилганини иддао қилмоқда.

Украина парламенти янги президент инагурациясини 25 февралда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.
XS
SM
MD
LG