Линклар

logo-print

Каримов Ричард Ҳолбрук билан учрашди


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашди.

Бу ҳақда Озодликка Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг жамоатчилик билан ишлаш бўлими ходими Молли Стивенсен маълумот қилди.

- Бугун 19 феврал куни элчи Ҳолбрук президент Каримов билан учрашди. Музокара чоғида икки томонни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан Афғонистон масаласи муҳокама қилинди, деди АҚШ элчихонаси вакили.

19 феврал куни Ўзбекистондан Қирғизистонга жўнаб кетган АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Бишкекда президент Қурмонбек Бакиев билан музокара олиб борди.

Ҳолбрук Ўзбекистон ва Қирғизистонга келишидан олдин Афғонистон ва Покистонда мамлакат раҳбарлари билан сўзлашув олиб борди.

Марказий Осиёга сафари доирасида Ричард Ҳолбрукнинг Ўзбекистондан кейин Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG