Линклар

logo-print

Афғонистондаги НАТО кучлари яна талафот кўрди


Афғонистонда Толибон жанггариларига қарши олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар давомида НАТОнинг олти аскари нобуд бўлди.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар уч аскарнинг пайшанба куни мина портлаши оқибатида, бошқа уч аскар отишма пайтида ўлганини айтди.

Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг қайси давлат аскарлари экани маълум қилинмади.

Аммо Британия Мудофаа вазирлиги пайшанба куни Ҳелманд вилоятида амалга оширилган ҳужум пайтида британиялик икки аскар нобуд бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG