Линклар

Қирғиз президентининг укаси махсус куч тузди


Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи Жаниш Бакиев “Арслон” деб номланган махсус кучлар гуруҳи тузди.

Янги сараланган кучлар президент Қурмонбек Бакиевнинг конституцияга тузатишлар киритиш ҳақидаги тавсияси асосида ташкил этилди.

Президент тавсияларидан бири 2000 аскардан иборат Миллий гвардияни тарқатиш ва унинг вазифаларини президентга ҳисобот берадиган Давлат хавфсизлик хизмати зиммасига юклашни назарда тутган.

Аммо Бишкекдаги таҳлилчи Табилди Акеров Озодлик радиосига махсус ҳарбий қисмларнинг Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларига бўйсунишини айтди.
XS
SM
MD
LG