Линклар

Лондон матбуот хабарини инкор қилди


Британия ҳукумати Ҳамас қўмондонининг ўлдирилиши ва Британияда сохта паспорт берилиши ҳақида Лондон ҳукумати аввалдан маълумотга эга бўлгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Моссад махфий хизматидаги манбага асосланиб "Daily Mail" газетасида шу ҳақда тарқатилган маълумотни кескин рад қилди.

Мақолада Ҳамас қўмондони Маҳмуд Ал-Мабҳуҳ 20 январ куни Дубайдаги меҳмонхонада ўлдирилишидан бир неча соат олдин бу ҳақда Лондонга маълумот йўллангани билдирилган.
XS
SM
MD
LG