Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:36

Ҳолбрук: "Толибондан кўра Ал- Қоида хатарли"


Ричард Ҳолбрук олти ой ичида Имомали Раҳмон билан иккинчи марта учрашмоқда.
Ричард Ҳолбрук олти ой ичида Имомали Раҳмон билан иккинчи марта учрашмоқда.

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Тожикистонга қилган сафари пайтида Марказий Осиёга Толибондан кўра кўпроқ Ал - Қоида хатар солаётганини айтди. Ричард Ҳолбрукнинг бу фикри 20 феврал куни Душанбеда журналистлар билан бўлган учрашув чоғида янгаради.

Ричард Ҳолбрук 20 феврал куни Душанбе шаҳрида журналистлар билан бўлган учрашуви чоғида “Тожикистон Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда ва бу мамлакатда тинчлик ўрнатилишида катта рол ўйнаши мумкин”, деди.Save

- Сўнгги олти ой давомида мен Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан иккинчи марта учрашдим. Мазкур мулоқотларимиз чоғида, Афғонистондаги вазият ва бу ердаги халқаро кучлар ҳаракатлари билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилган эдик.

Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда ва бу мамлакатда тинчлик ўрнатилишида Тожикистоннинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаган эдим.

Имомали Раҳмон бугунги учрашувимиз чоғида Марказий Осиё ва Афғонистондаги вазият ҳақида менга батафсил маълумот берди, - деди АҚШ расмийси.

Ҳолбрукнинг таъкидлашича, суҳбат давомида, шунингдек, Тожикистон, Афғонистон ва Покистонни боғловчи “CASA-1000” электр тармоғи лойиҳасининг амалга ошириш жараёни, минтақадаги сув ва энергетика муаммолари муҳокама қилинди.

Минтақа хавфсизлигига тўхталган Холбрук Марказий Осиёга Толибондан кўра кўпроқ Ал - Қоида хатар солаётганини айтди.

- Биздаги маълумотларга кўра, бугун наинки Марказий Осиё, балки бутун жаҳонга жиддий хавф солиб турган террористик ташкилотларнинг энг кучлиси айнан Ал - Қоидадир. Шунинг учун бу ташкилотга қарши курашда барча кучларни, жумладан, Хитой ва Покистонни ҳам бирлаштириш лозим, - деди Ричард Ҳолбрук.

Ричард Ҳолбрук АҚШнинг Афғонистон ва Покистондаги махсус вакили сифатида Марказий Осиёга илк бор расмий визит билан келди.

Америка расмийси бундан олдин Афғонистон, Покистон, Қирғизистон ва Ўзекистонда бўлиб, мазкур давлатлар раҳбарлари билан ҳам мулоқот қилди.

Марказий Осиё, хусусан, Тожикистон Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларини озиқ-овқат ҳамда ноҳарбий юклар билан таъминлашда асосий транзит йўларидан бирига айланган.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашларича, АҚШ ва унга шерик бўлган бошқа давлатлар Афғонистондаги аксилтеррор амалиётларини якунига етказиш йўлида Марказий Осиё билан ҳамкорлик қилар эканлар, бу минтақадаги муаммолар, жумладан, инсон ҳуқуқлари бузилиши, сув-энергетика заҳираларидан фойдаланишдаги ўзаро зиддиятларни кўриб, кўрмаганликка олаяпти.

АҚШ махсус вакилининг Марказий Осиё раҳбарлари билан мулоқотлари асосан Афғонистон масаласи бўлганлиги ҳам шундан далолат.

- АҚШ учун ҳозир Афғонистонда Толибонга қарши ҳал қилувчи амалиётлар олиб бораётган халқаро ҳарбий кучларга зарур бўлган юкларни етказиб бериш асосий масала ҳисобланади.

Назаримда, наинки Тожикистоннинг, балки бутун Марказий Осиё давлатларининг ички масалалари Америка учун муҳим эмас. Жумладан, Тожикистон, Афғонистон ва Покистонни электр энергияси билан боғловчи“CASA-1000” электр тармоғи лойиҳасини амалга ошириш жараёни, минтақадаги сув ва энергетика муаммоларига ўхшаш мавзулар, рамзий маънода муҳокама бўлганлиги ҳаммага аён, - дейди таҳлилчи Дониёр Содиқзода.
XS
SM
MD
LG