Линклар

Марокаш масжидида фожиа рўй берди


Марокашнинг Мекнес шаҳридаги масжидда рўй берган фожиада салкам 40 киши нобуд бўлди, 70га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Марокаш полициясига кўра, жума намози ўқилиши арафасида масжид минораларидан бири намозхонлар билан тўла бўлган масжид устига қулаган. Миноранинг бундан 400 йил аввал барпо қилингани айтилмоқда.

Расмийларнинг билдиришича, миноранинг қулашига сўнгги кунлар мобайнида тинимсиз равишда ёққан ёмғир сабаб бўлиши мумкин.
Айни пайтда фожиа оқибатлари бартараф этилмоқда.
XS
SM
MD
LG