Линклар

Нидерландияда ҳукмрон коалиция тарқаб кетди


Бунга Афғонистондаги Нидерландия қўшинлари мандатини узайтириш масаласи бўйича икки йирик партия ўртасида юзага чиққан тортишув сабаб бўлди.

Мамлакат Бош вазири Ян Питер Балкененде сўзларига кўра, қарийиб 16 соат давом этган музокаралардан сўнг, парламентдаги йирик Меҳнат партияси ҳукмрон коалициядан чиқажагини эълон қилган.

Афғонистондаги Нидерландия қўшинлари мандати жорий йилнинг август ойида ниҳоясига етади. НАТО Нидерландия ҳукуматидан Афғонистоннинг Ўрузғон вилоятига жойлаштирилган қўшинлар мандатини яна узайтиришни сўраган.

Ян Питер Балкененде етакчилигидаги Христиан демократик иттифоқ мамлакат қўшинларини Афғонистонда узоқроқ муддатга қолдириш тарафдори бўлса, Меҳнат партияси бунга мутлоқ қарши чиқиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG