Линклар

Суннийлар блоки сайловга бойкот эълон қилди


Ироқ суннийларининг йирик сиёсий блоки 7 март куни ўтказиладиган парламент сайловларига бойкот эълон қилди.

Миллий мулоқот фронти матбуот вакили Ҳайдар ал-Мулланинг билдиришича, Эрон босими остида Ироқ ҳукумати юздан зиёд сунний номзодларни парламент сайловида иштирок этишини таъқиқлаган.

-Миллий мулоқот фронти ҳорижий давлат аралашуви билан бўлаётган сиёсий жараёнларда қатнашмайди,-дея таъкидлади фронт матбуот вакили.

Мамлакат парламентида 11 ўринга эга бўлган Миллий мулоқот фронтига сунний сиёсатчи Солиҳ ал-Мутлақ етакчилик қилади.
Солиҳ ал-Мутлақ ҳам Саддам Ҳуссайннинг Баас партиясига алоқадорликда гумон қилиниб юзлаб номзодлар каби 7 март куни ўтказиладиган парламент сайловларидан четлаштирилган эди.

Солиҳ ал-Мутлақ, ўз навбатида, унга қўйилаётган айбловлар ортида сиёсий мотивлар турганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG