Линклар

Ҳолбрук Раҳмон билан учрашди


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук бугун Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан сўзлашувлар ўтказди.

Хабарларга кўра, Ҳолбрук ва Имомали Раҳмон учрашувида бир қатор муҳим масалалар, жумладан, ўзаро алоқалар ривожи ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинган.

Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Ричард Ҳолбрук Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида қилинаётган уринишларда Тожикистон муҳим рол тутишини алоҳида таъкидлади.

АҚШ расмийси, шунингдек, минтақа хавфсизлига Толибон эмас, балки Ал-Қоида ҳаракати катта тахдид солаётганини билдирди.

-Фикримча, минтақа учун асосий таҳдид манбаи Толибон эмас, балки халқаро террорчиларни тарбиялашга уринаётган Ал-Қоида ҳаракатидир ва бу АҚШ ва минтақанинг барча давлатлари, жумладан, Покистон, Хитой ва Ҳиндистон олдида турган муштарак муаммолардан биридир,-деди Ричард Ҳолбрук.

Жума куни АҚШ расмийси Ричард Ҳолбрук Ўзбекистон ва Қирғизистонда бўлиб, ҳар иккала давлат президентлари билан бир қатор муҳим масалалар юзасидан сўзлашувлар олиб борган.
XS
SM
MD
LG