Линклар

Грузиялик спортчи сўнгги манзилга кузатилди


Қишки Олимпия ўйинлари ўтаётган Канаданинг Ванкувер шаҳрида фожиали ҳалок бўлган грузиялик спортчи Нодар Кумариташвили бугун ўз она шаҳрида дафн қилинди.

Грузиянинг Бакуриани шаҳрида бўлиб ўтган дафн маросимида юздан зиёд киши, жумладан, мамлакат президенти Михаил Саакашвили ва бошқа расмийлар иштирок этдилар.

21 яшар Кумариташвили 12 феврал куни Олимпиада ўйинлари очилишига саноқли соатлар қолган пайтда, чанада учиш машғулотлари чоғида ҳалок бўлган эди.

Канада расмийларига кўра, олиб борилган текширув ишлари чоғида фожиага чана учиш йўлакчасидаги носозликлар эмас, балки ёш спортчининг ўзи сабабчи бўлгани аниқланган.

Бироқ Грузия Олимпия қўмитаси вакиллари тергов натижаларини инкор қилиб, грузиялик спортчининг ўлимига техник носозликлар сабаб бўлганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG