Линклар

logo-print

Ғазода отишма рўй берди


Исроил ва Ғазо минтақаси чагарасида рўй берган отишмада камида олти фаластинлик тан жароҳати олди.

Маҳаллий шифокорларнинг билдиришича, тан жароҳати олганларнинг икки нафари қуролли гуруҳ вакиллари ва тўрт нафари тинч аҳоли вакиллари бўлган.

Исроил расмийларининг билдиришича, ҳарбийлар чегарага хавфли даражада яқинлашган фаластинликларга қарата ўт очган.

Айни пайтда Фаластиннинг икки гуруҳи, жумладан, “Фаластинни озод қилиш демократик фронти” ҳамда “Ал-Ақса жафокашлари” гуруҳлари ўз жангариларининг чегарадаги отишмада иштирок этгани ва Исроил ҳудудини ўққа тутганини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG